Жаҳон

Трамп Нобел мукофотига тавсия этилди

Бу ҳақда Покистон ҳукумати расмий саҳифаси орқали маълум қилган.

Трамп Нобел мукофотига тавсия этилди

Покистон ҳукумати АҚШ президенти Доналд Трампни 2026 йил Нобел Тинчлик мукофотига номзод сифатида кўрсатди. Бу қарор унинг Ҳиндистон-Покистон можаросини ҳал этишдаги дипломатик саъй-ҳаракатлари сабабли қабул қилинган.

 

Бу ҳақда Покистон ҳукумати "X" ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали маълум қилган. Трампнинг сўнгги инқироз давридаги қатъий дипломатик аралашуви ва етакчилик роли алоҳида эътироф этилган.

 

Расмий баёнотда Трампнинг Кашмир масаласидаги узоқ йиллик низони ҳал қилиш бўйича самимий таклифлари юқори баҳолангани таъкидланган. Бу можаролар минтақавий беқарорликнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади.

 

2025 йилда юз берган Покистон-Ҳиндистон инқирози вақтида Трамп кўрсатган лидерлик унинг амалий дипломатияси ва самарали тинчлик ўрнатиш меросининг давомчиси эканини кўрсатди, дейилади хабарда.

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Гумонланувчилар суд қарори билан ҳибсга олиниб, қамоққа юборилган.

Хитойда жосуслик иши: давлат сирларини сотган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Хитойда жосуслик иши: давлат сирларини сотган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Амалдор хорижий давлатга 100 дан ортиқ маълумот етказган, уларнинг 35 таси давлат сири деб топилган.

Калининград блокадаси хавфи: Россия иккита темирйўл пароми қуради

Калининград блокадаси хавфи: Россия иккита темирйўл пароми қуради

Ушбу чора Калининград вилоятини транспорт блокадасидан ҳимоя қилиш ва унинг узлуксиз таъминотини йўлга қўйиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда: БМТга билдиришнома юборилди

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда: БМТга билдиришнома юборилди

Мамлакат 2027 йил ноябридан статут иштирокчиси бўлмайди.

Янги Конституция рад этилса, Пашинян бош вазирликдан кетади

Янги Конституция рад этилса, Пашинян бош вазирликдан кетади

Арманистон бош вазири референдум натижасига қараб истеъфога чиқиши ёки тинчлик жараёнини якунлаш устида ишлашда давом этишини маълум қилди.

Трамп Эрон ҳужумлари кучайганини айтди: барча ракета ва дронлар уриб туширилган

Трамп Эрон ҳужумлари кучайганини айтди: барча ракета ва дронлар уриб туширилган

АҚШ президенти ҳужумлар кучайганини АҚШдаги оралиқ сайловларда демократлар ғалаба қозонгани билан боғлади.

Қирғизистондаги қурилиш объектида ёнғин: икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қирғизистондаги қурилиш объектида ёнғин: икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Яна бир нафар фуқаро эса реанимацияга ётқизилган.

1983 йилги рекорд такрорланиши мумкин: сув тошқини хавфи эълон қилинди

1983 йилги рекорд такрорланиши мумкин: сув тошқини хавфи эълон қилинди

Сан-Франсискода сув сатҳи 262 сантиметргача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.