Lifestyle

Ёлғиз саёҳат қилиш мумкин бўлмаган давлатлар

Саванна Круэлл аёллар учун “хавфли мамлакатлар” рўйхатини тақдим этди.

Ёлғиз саёҳат қилиш мумкин бўлмаган давлатлар

 

Нью-Йорклик машҳур саёҳатчи ва ТикТок блогери Саванна Круэлл дунё бўйлаб яккахон саёҳат қилувчи аёллар учун хавфли деб ҳисоблаган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди. Турли давлатларда тўплаган шахсий тажрибаларига таяниб, у баъзи ҳудудларни ёлғиз саёҳат учун тавсия этмаслигини маълум қилди.

 

Саваннанинг “хавфли” деб атаган биринчи давлати — Франция. 2024 йилда 102 миллион сайёҳни қабул қилган ушбу машҳур йўналишда у бир нечта нохуш вазиятларга дуч келганини айтган.

 

Иккинчи ўринда эса Мексика турибди. У бу мамлакатнинг табиати ва маданиятини юқори баҳолаган бўлсада, хавфсизлик нуқтаи назаридан огоҳликни унутмаслик кераклигини таъкидлади.

 

Рўйхатдаги учинчи мамлакат — Никарагуа. Круэлл бу ерда ёлғиз юрмаслик, иложи борича гавжум жойлардан чиқмасликни маслаҳат беради.

 

Бундан ташқари, у ўзини Малайзия, Барселона (Испания) ва ҳаттоки ўз ватани АҚШда ҳам хавфсиз ҳис қилмаганини очиқ айтди.

 

Шунга қарамай, блогер бу мамлакатларнинг ҳар бирига қайтишга тайёрлигини билдирган — фақат бу сафар эҳтиёткорлик билан.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Ёлғиз саёҳат қилиш мумкин бўлмаган давлатлар | Zamon.uz