Жаҳон

Эрон парламенти Ҳурмуз бўғозини ёпишни мақуллади

Якуний қарорни Эроннинг Миллий хавфсизлик кенгаши қабул қилади.

Эрон парламенти Ҳурмуз бўғозини ёпишни мақуллади

Эрон парламенти Ҳурмуз бўғозини ёпиш зарур деган қарорга келди. Бу ҳақда парламентнинг миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат бўйича комиссияси аъзоси Исмоил Коусари маълум қилди. Унга кўра, якуний қарорни Эроннинг Миллий хавфсизлик кенгаши қабул қилади.

 

"Ҳурмуз бўғозини ёпиш масаласи стратегик жавоб чораси сифатида кўрилмоқда", — деди Коусари. Унинг таъкидлашича, бу қарор Ғарб босимларига нисбатан жавоб бўлиши мумкин.

 

Ҳурмуз бўғози Форс кўрфазини Уммон кўрфази орқали Ҳинд океани билан боғлайди. Бу бўғоз дунёдаги энг муҳим нефть ва суюлтирилган газ ташиш йўлларидан бири ҳисобланади.

 

Бўғознинг энг тор қисми фақат 54 километр бўлиб, Эрон ва Уммон ўртасида жойлашган. Шу сабабли у минтақавий хавфсизлик ва глобал энергия бозорларида муҳим роль ўйнайди.

Еврокомиссия TikTok’ни айблади: платформа руҳий саломатликка зарар етказиши мумкин

Еврокомиссия TikTok’ни айблади: платформа руҳий саломатликка зарар етказиши мумкин

Агар қонунбузарлик тасдиқланса, TikTok жаримага тортилиши мумкин.

Қирғизистон Россияга нота юборди: армияга ёлланган фуқаросини қайтаришни талаб қилди

Қирғизистон Россияга нота юборди: армияга ёлланган фуқаросини қайтаришни талаб қилди

Қирғизистон 21 ёшли фуқароси Россия армиясига алдов йўли билан жалб қилинганини билдирди.

Яманда бозорга ҳаво ҳужуми уюштирилди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Яманда бозорга ҳаво ҳужуми уюштирилди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий маъмурият ҳужум юзасидан қарама-қарши маълумот берган.

Сайловдан кейинги икки кун: Илон Маск компаниялари 420 млрд доллар йўқотди

Сайловдан кейинги икки кун: Илон Маск компаниялари 420 млрд доллар йўқотди

Унинг соф бойлиги сўнгги ҳафтада 90 миллиард долларга қисқарган.

АҚШ Эронга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда: эҳтимолий сана маълум қилинди

АҚШ Эронга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда: эҳтимолий сана маълум қилинди

Оқ уйда 4–5 ноябрь кунлари Дональд Трамп ва миллий хавфсизлик жамоаси Эронга зарбаларни қайта бошлаш масаласини муҳокама қилган.

Путин ва Зеленскийга мактуб: Мелания Трамп Россия ва Украина вакиллари билан учрашди

Путин ва Зеленскийга мактуб: Мелания Трамп Россия ва Украина вакиллари билан учрашди

Учрашувда Олешки шаҳридаги гуманитар операция ва икки давлат билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

“Мен қилаётган ишимни яхши кўраман”: Рубио истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни рад этди

“Мен қилаётган ишимни яхши кўраман”: Рубио истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни рад этди

У ўз ишидан мамнунлигини ва президент учун ишлаш доим режасида бўлганини айтган.

Туркиядаги қуролли ҳужум: саккиз киши ҳалок бўлди

Туркиядаги қуролли ҳужум: саккиз киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида икки нафар ўқитувчи ҳам бор.