Андижонда мотоциклчиларга ҳужум қилган шахс қамалди
Ижтимоий тармоқлардаги видео сабабли жиноят фош бўлди.

Андижон вилоятида пичоқ билан қуролланиб, йўлдаги мотоциклчиларга таҳдид қилгани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси изоҳ берди.
Маълум қилинишига кўра, таҳдид қилган шахс ўғирлик жиноятини ҳам содир этган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 112-моддаси (таҳдид қилиш) ва 169-моддаси (ўғирлик) асосида жиноят иши қўзғатилди.
Зўравон шахс гумонланувчи сифатида ҳибсга олинган. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ хабар берди. Айни пайтда тергов жараёни вилоят прокуратураси назоратида олиб борилмоқда.







