Ўзбекистон

Тошкентда таниқли блогер ўз уйида Нил тимсоҳини сақлаб келаётганлиги аниқланди

Тимсоҳ Тошкент ҳайвонот боғига топширилди, ҳуқуқбузарга эса чора кўрилди.

Тошкентда таниқли блогер ўз уйида Нил тимсоҳини сақлаб келаётганлиги аниқланди

 

Ижтимоий тармоқларда фуқаронинг ўз уйида Нил тимсоҳини сақлаётганлиги ҳақидаги видеоёзувлар тарқалгач, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги мутасаддилари зудлик билан ҳолатни ўрганишга киришди.

 

Тезкор рейд давомида Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаронинг яшаш манзилидан бир бош Нил тимсоҳи аниқланиб, мусодара қилинди. Мазкур ёввойи ҳайвон Тошкент ҳайвонот боғига топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

 

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 736-сон қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 январдан бошлаб ёввойи ҳайвонларни (рўйхат асосида) жисмоний шахслар томонидан уй шароитида сақлаш ҳамда уларни цирк томошаларида ишлатиш қатъиян тақиқланади.

 

Ҳуқуқбузар билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 92 прим 1-моддаси 1-қисми асосида баённома расмийлаштирилди. Иш ҳужжатлари ҳуқуқий баҳо бериш ва чора кўриш учун суд органларига юборилган.

 

Экологик назорат тадбирлари республиканинг барча ҳудудларида давом эттирилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда таниқли блогер ўз уйида Нил тимсоҳини сақлаб келаётганлиги аниқланди | Zamon.uz