Ўзбекистон

Энди рухсатсиз диний таълим берганлар 3 йилгача озодликдан маҳрум этилади

Сенат ноқонуний диний таълимни чекловчи қонунни қабул қилди.

Энди рухсатсиз диний таълим берганлар 3 йилгача озодликдан маҳрум этилади

 

Сенат томонидан вояга етмаганларга рухсатсиз диний таълим берганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилишини кўзда тутувчи қонун лойиҳаси маъқулланди. Ушбу қонун Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига тегишли ўзгартиришлар киритишни назарда тутади.

 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати матбуот хизмати хабар берди. Унга кўра, Жиноят кодексининг 229-2-моддасига янги бандлар киритилиб, диний ташкилот бошқаруви ёки марказий органининг розилигисиз, шунингдек махсус диний маълумотга эга бўлмаган шахсларнинг вояга етмаганларга диний таълим бериши қонун билан тақиқланмоқда.

 

Қонунга кўра, бундай ҳаракатлар қуйидагича жазоланади:

  • 50 баравардан 100 бараваргача БҲМ миқдорида жарима;
  • 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
  • 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки озодликни чеклаш;
  • 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси.

 

Сенаторлар бу қонун ёшларнинг руҳий ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, диний таълимни тартибга солиш ҳамда экстремизмнинг олдини олишга хизмат қилишини қайд этди.

 

Қонун эндиликда президент томонидан имзоланиши учун тақдим этилган. Имзолангач, у қонуний кучга киради.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Энди рухсатсиз диний таълим берганлар 3 йилгача озодликдан маҳрум этилади | Zamon.uz