Сиёсат

Эрон фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш режими муҳокама қилинмоқда

Эронда ўзбекистонликлар сони кескин ошиб, чипталар топиш қийинлашмоқда.

Эрон фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш режими муҳокама қилинмоқда

 

Эрон фуқароларининг Ўзбекистонга визасиз кириши масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Эроннинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили маълум қилди.

 

Унга кўра, айни пайтда Ўзбекистон фуқаролари Эронга йилига икки марта, ҳар сафар икки ҳафтадан визасиз саёҳат қилиши мумкин. Мазкур тартиб жорий этилгач, Эронга бораётган ўзбекистонликлар сони кескин ошгани айтилмоқда. Жумладан, Теҳрон–Тошкент йўналишидаги авиачипта сотувида юқори талаб кузатилмоқда — ҳафтасига икки марта парвоз амалга оширилаётган бўлсада, чипта топиш қийинлашган.

 

Элчихонанинг муваққат ишлар вакили Ҳусайн Парвареш маълумотига кўра, бу бориш-келишлар фақат туризм эмас, балки тадбиркорлик соҳасида ҳам фаоллашган.

 

Шунингдек, тиббий туризм йўналишидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинмоқда. Ўзбекистонлик беморлар учун Эрондаги клиникаларда даволаниш имкониятларини кенгайтириш устида иш олиб борилмоқда.

 

Эрон томони Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз тартибни бир томонлама жорий этган бўлса, ҳозирда икки томонлама асосда — Эрон фуқаролари учун ҳам Ўзбекистонга визасиз кириш имкониятини яратиш бўйича музокаралар давом этмоқда. Бу борада Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа масъул тузилмалар билан маслаҳатлашувлар олиб борилаётгани айтилди.

 

Маълумот учун, 2019 йилдан бошлаб Эрон фуқаролари Ўзбекистонга электрон виза асосида кириш имконига эга бўлган.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Эрон фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш режими муҳокама қилинмоқда | Zamon.uz