Ўзбекистон

Мўғулистонда илк бор “Ўзбекистон маданияти кунлари” бўлиб ўтмоқда

Тадбир доирасида Ўзбекистон тарихий-маданий меросини акс эттирувчи кўргазма ташкил этилди.

Мўғулистонда илк бор “Ўзбекистон маданияти кунлари” бўлиб ўтмоқда

23 июнь куни Мўғулистон пойтахтида илк маротаба “Ўзбекистон маданияти кунлари” тантанали тарзда бошланди. Тадбир доирасида Ўзбекистон тарихий-маданий меросини акс эттирувчи кўргазма ташкил этилди ҳамда Мўғулистон Миллий опера ва балет театрида гала-концерт дастури намойиш этилди.

 

 

 

 

 

Кўргазмада иштирок этган меҳмонлар Ўзбекистон ва Мўғулистонни бой тарих, умумий қадриятлар ва “Буюк Ипак йўли” мероси бирлаштираётганини таъкидладилар. Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ўз нутқида: “Маданият кунлари халқларимиз ўртасидаги ўзаро тушунишни чуқурлаштириш ва тарихий дўстликни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадамдир”, — деди.

 

 

 

 

 

Шунингдек, Озодбек Назарбеков ва Мўғулистоннинг маданият, спорт, туризм ва ёшлар вазири Ундрам Чинбат ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди. Унда санъат ва таълим соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Вазир Назарбеков мўғулистонлик санъаткорларнинг Ўзбекистонда таҳсил олганини эслаб, Алишер Навоий номидаги театрнинг бу борадаги ролини алоҳида эътироф этди.

 

Тадбир 25 июнгача давом этади. Эслатиб ўтамиз, 2024 йил июнь ойида Тошкентда ҳам Ўзбекистон ва Мўғулистон санъаткорларининг қўшма концерти бўлиб ўтган эди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Мўғулистонда илк бор “Ўзбекистон маданияти кунлари” бўлиб ўтмоқда | Zamon.uz