Ўзбекистон

Ўзбекистон тарихида давлат бошқаруви соҳасидаги илк халқаро тадбир

90 дан ортиқ давлатдан 800 нафардан зиёд нуфузли меҳмон иштирок этган БМТ Давлат Хизмати форуми иштирокчиларига Президент Шавкат Мирзиёев табрик йўллади. Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева форумни очиб берди – экслюзив фоторепортаж

Ўзбекистон тарихида давлат бошқаруви соҳасидаги илк халқаро тадбир

23–25 июнь кунлари Самарқанд шаҳри БМТънинг Давлат Хизмати Форуми (UNPSF 2025)га мезбонлик қилмоқда. Бу форум — Ўзбекистон тарихида давлат бошқаруви соҳасида ўтказилган илк ва энг йирик халқаро тадбир ҳисобланади. Президент Шавкат Мирзиёев форум иштирокчиларига табрик йўллади. Тадбирни эса Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева очиб берди.

 

Мазкур форум "2030 йилгача беш йил: Барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш" мавзусига бағишланди. “Zamon.uz” мухбири Гавҳар Зиёдуллаева форумнинг дастлабки икки кунидан фоторепортаж тайёрлади.

 

 

 

 

 

 

Иштирокчилар орасида Европа, Осиё, Лотин Америкаси ва Африка, жумладан, Фиджи, Самоа ва Бутан каби кичик давлатлардан рекорд даражада вазирлар ҳамда давлат хизматига масъул ташкилотлар раҳбарлари бор эди.

 

Шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, илмий доиралар, фуқаролик жамияти, хусусий сектор вакиллари ва инновацион етакчилар ҳам қатнашишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Форум дастурида ялпи мажлислар, соҳавий муҳокамалар, стратегик мулоқотлар ва илғор амалиётлар тақдимотлари ўрин олди. Уларнинг асосий мақсади — глобал муаммолар ва ўзгарувчан шароитларда давлат хизматлари сифатини рақамли трансформация орқали жамиятнинг ҳар бир қатламига бирдек етказишни таъминлашдан иборат бўлди. Хусусан, имконияти чекланган шахслар, кекса ёшдагилар ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоясиз қатламларга хизмат кўрсатишда инклюзивлик масаласи алоҳида эътиборга олинди.

 

Рақамли трансформация фақат давлат хизматлари билан чекланмай, электрон молия, финтеч ечимлари, электрон тижорат, маълумотлар таҳлили ва рақамли иқтисодиётнинг бошқа йўналишларини ҳам қамраб олди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Форум БМТ Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти (UN DESA), Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Стратегик ислоҳотлар агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Гавҳар Зиёдуллаева, журналист

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.