Бугун Ўзбекистонда ҳарорат бироз пасаяди
Айрим жойларда шамол бўлиб, чанг тўзонлари кўтарилиши мумкин.

"Ўзгидромет" Ўзбекистонда 26 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Қайд этилишича, бугун республикада ҳарорат 33-39 даража атрофида бўлади.
Жумладан:
Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 21-23 даража илиқ, кундузи 31-33 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 16-21 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси 19-24 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида эса айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 19-24 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси 21-26 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.







