Жаҳон

Кембриж олимлари ирсий касалликларга қарши сунъий ДНК яратмоқда

Бу сунъий ҳужайралар ёрдамида, зарарланган жигар ёки иммун тизими каби муҳим органлар соғлом тўқима билан тикланиши мумкин.

Кембриж олимлари ирсий касалликларга қарши сунъий ДНК яратмоқда

Буюк Британияда илк бор инсон ДНКсининг сунъий нусхасини яратишга қаратилган расмий илмий лойиҳа йўлга қўйилди. Лойиҳани дунёдаги энг йирик тиббий-биологик фондлардан бири — Wellcome Trust  молиялаштирмоқда. Ташкилот ушбу мақсад учун 10 миллион фунт стерлинг ажратган.

 

Аввалроқ бундай лойиҳаларга рухсат берилмаган эди — сабаби, инсон геноми устида сунъий манипуляциялар “генетик дастурланган” одамлар пайдо бўлиши хавфи билан боғлиқ деб қаралган. Шунга қарамай, бугунги кунда лойиҳа расмий босқичга ўтди.

 

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, лойиҳа гуманитар ва тиббий йўналишга эга бўлиб, оғир ирсий касалликларнинг олдини олиш ва даволаш имкониятларини кенгайтиришни мақсад қилади.

 

Лойиҳада иштирок этаётган Кембриж университети олими Жулиан Сейлнинг айтишича, мутахассислар касалликларга бардошли сунъий ҳужайралар яратиш устида ишламоқда. Бу ҳужайралар орқали, масалан, жигар ёки иммун тизими каби ҳаётий органлар зарарланганда уларни соғлом тўқималар билан алмаштириш мумкин бўлади.

 

Бу илмий ташаббус синтетик биология соҳасида Буюк Британиянинг етакчи ролини мустаҳкамлаши, шунингдек, келажакда регенератив тиббиётда инқилобий ўзгаришларга олиб келиши кутилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.