Ўзбекистон

Тошкентда 2 тонналик “ажал” ёниб кулга айланди

Бугун, 26 июнь — Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни муносабати билан Тошкент шаҳрида тадбир ташкил этилди. Унда 2 тоннадан ортиқ наркотик ёқиб йўқ қилинди.

Тошкентда 2 тонналик “ажал” ёниб кулга айланди

26 июнь — Халқаро гиёҳвандликка курашиш куни муносабати билан Давлат хавфсизлик хизмати, давлат божхона қўмитаси ва ҳамкор ташкилотлар томонидан Интернатионал Ҳотел Ташкент меҳмонхонасида халқаро экспертлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида тадбир ташкил этилди.

 

 

Тадбир давомида дунёдаги нарковазият ҳақида маълумот берилиб, иштирокчиларнинг диққати рақамларга қаратилди. Унга кўра, ҳозирда дунёда қарийб 300 млн киши гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қиляпти, қурбонлар сони эса бир йилда 600 минг кишидан ошмоқда.

 

Сўнгги 5 йилда Ўзбекистонда наркожиниятлар сони қарийб 2 бараварга, ноқонуний муомаладан олинган наркотиклар мусодараси 8,5 бараварга ошган бўлса, синтетик гиёҳвандлик воситалари мусодараси 80 бараварга кескин кўпайган.

 

Шунингдек, тадбирда ўтган бир йил мобайнида Ўзбекистон ҳудудида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, кучли таъсир қилувчи дори воситалариннинг йўқ қилиш жараёни онлайн тарзда намойиш этилди.

 

 

Тадбирда гиёҳвандлик воситаларига бўлган тобеликдан даволаниб чиққан ҳамда наркожиноят учун жазони ўтаб келган фуқароларга сўз берилди. Наркотиклар чангалидан қутулиб, янги ҳаётни бошлаган ушбу шахслар рамзий тугмани босиб, гиёҳванд моддаларни йўқ қилиш жараёнига старт берди.

 

Давлат хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, ёқиш маросимида жами 2 тонна 135 кг 188 грамм наркотик йўқ қилинган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда 2 тонналик “ажал” ёниб кулга айланди | Zamon.uz