Ўзбекистон

Қидирувда бўлган 12 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Улар турли жиноятларни содир этганликда гумон қилиниб, Интерпол орқали қидирувга берилган эди.

Қидирувда бўлган 12 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Халқаро қидирувда бўлган 12 нафар фуқаро Бирлашган Араб Амирликларидан (БАА) Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, улар турли жиноятларни содир этганликда гумон қилиниб, Интерпол орқали қидирувга берилган эди. Уч нафар фуқаронинг топширилиши БАА томонидан расман тасдиқланди.

 

Мазкур иш Интерполнинг Ўзбекистон ва Абу-Дабидаги Миллий марказий бюролари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилди. Учрашув давомида томонлар қидирувдаги жиноятчилар ва гумонланувчилар рўйхатини алмашди ҳамда 12 нафар фуқаронинг экстрадицияси бўйича келишувга эришди.

 

Бу Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларининг халқаро жиноятчиликка қарши курашда олиб бораётган фаол ишларининг навбатдаги намунаси бўлди.

 

Маълумот учун, 2021 йилда Санкт-Петербургда содир этилган қотиллик жинояти бўйича қидирувда бўлган ўзбекистонлик шахс ҳам яқинда Салвадордан экстрадиция қилинган эди. Шунингдек, Россияда 9 миллион долларлик талон-торожликда айбланган фуқаро 15 май куни Ўзбекистонга қайтарилди. Интерпол орқали қидирувда бўлган бир аёл эса БААдан чиқариб юборилган эди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.