Ўзбекистон

Тошкентда 3 ёшли болани OLX’да сотувга қўйган шахс унинг акаси бўлиб чиқди

Ака шўхлиги сабаб укасининг “таъзирини" бериб қўймоқчи бўлган.

Тошкентда 3 ёшли болани OLX’да сотувга қўйган шахс унинг акаси бўлиб чиқди

Ижтимоий тармоқларда 3 ёшли бола OLX савдо платформасида сотувга қўйилгани ҳақидаги эълон катта шов-шувга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан болалар омбудсмани изоҳ берди.

 

Тезкор-қидирув ишлари натижасида эълон Тошкент шаҳри, Учтепа туманида яшовчи 13 ёшли бола томонидан жойлаштирилгани аниқланди. У 3 ёшли укасини шўхлиги учун “таъзирини бериш” мақсадида OLX'да 150 минг сўм нархда сотувга қўйган.

 

Болалар омбудсмани бу ҳаракатни “болаларча ўйловсиз қадам” сифатида баҳолади. Унга кўра, бола бу ишнинг жиддий оқибатларини тушунмаган.

 

Ҳозирда Учтепа туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан мониторингни давом эттирмоқда.

 

Мутахассислар бундай ҳолатлар болалар билан ишлашда рақамли саводхонлик ва интернет маданиятини ўргатиш муҳимлигини яна бир бор кўрсатганини таъкидламоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.