Ўзбекистон

Андижонда жиҳодчиларнинг яширин жамоати фош бўлди

Улар келгусида террорчилик ташкилотига қўшилишни ният қилишган.

Андижонда жиҳодчиларнинг яширин жамоати фош бўлди

Андижонда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган тадбирлар давомида жиҳодчилар диний экстремистик оқимининг яширин жамоати фаолияти аниқланди. Бу ҳақида вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, жамоат етакчиси — Андижон шаҳрида яшовчи 1981 йилда туғилган У.A. ўз атрофига 12 нафар шахсларни йиғиб, жамоат ташкил этган ҳолда турли чойхоналарда тўпланиб, келгусида Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилотига  қўшилишни ният қилишган. Шунингдек, ўзаро “Байтулмол” кўринишида пул маблағлари йиғиб, ўз тарафдорларига бериб келишган.

 

“Жамоат аъзоларининг хонадонларида ўтказилган тинтув тергов ҳаракатлари давомида турли диний экстремистик адабиётлар ва бошқа ашёвий далиллар олинди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

 

Аввалроқ Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида Суриядаги террорчиларга пул жўнатиб, уларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаётганлар ушланганди.

custom img

Тошкентда мактаб автобусларига эҳтиёж ўрганилмоқда

Сўровнома асосида мактаб автобусларини жорий этиш зарурати баҳоланади.

custom img

Чорвоқ сув омборида ота ва унинг икки ўғил чўкиб кетди

Ҳозирда қидирув ишлари амалга оширилмоқда.

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"