Андижонда тўйхона ёниб кетгани айтилди
Ҳолат юзасидан ФВБ маълумот берди.

Ижтимоий тармоқда Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида тўйхона ёниб кетгани айтилган видео тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.
Қай этилишича, бугун, 28 июнь куни соат 16:09 да Қўрғонтепа тумани Мустақиллик МФЙ ҳудудида жойлашган тадбиркорлик субъектига тегишли маиший хизмат кўрсатиш биносида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Ёнғин соат16:45 да батамом ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.







