Бойсундаги заправкада Nexia портлаб кетди
Ҳодиса оқибатида бир киши вафот этган.

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги метан шохобчада Nexia машинасида чақнаш содир бўлди.
Ҳодиса бугун, 28 июнь куни соат 7:15 лар атрофида содир бўлган. Nexia машинаси ҳайдовчиси метан-заправкага газ тўлдириш мақсадида кирган. Газ тўлдириш жараёнида машина портлаб кетган. Бунинг оқибатида бир киши оғир тан жароҳатлари олиб, вафот этган.
Портлаш оқибатида машинанинг том ва орқа қисми йўқ бўлиб кетган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







