Ўзбекистон

Бутунлай ёпилган шаҳар, келин учун 27 та либос, машҳур меҳмонлар ва ҳайратланарли таклифнома… “Аср тўйи” бўлган Жефф Безос ва Лорен Санчеснинг Венециядаги дабдабали тўйидан эксклюзив кадрлар (фото ва видео)

Маросимга келган 250 меҳмон учун 90 та шахсий самолёт ва 30 га яқин элита сув таксилари банд қилинган.

Бутунлай ёпилган шаҳар, келин учун 27 та либос, машҳур меҳмонлар ва ҳайратланарли таклифнома… “Аср тўйи” бўлган Жефф Безос ва Лорен Санчеснинг Венециядаги дабдабали тўйидан эксклюзив кадрлар (фото ва видео)

Амазон асосчиси Жефф Безос ва журналист Лорен Санчеснинг уч кунлик тўйи 26–28 июнь кунлари Венецияда бўлиб ўтди. Йирик тадбир “аср тўйи” деб эълон қилинди. Тўй сабабли шаҳар деярли ёпилди, сайёҳлар меҳмонхоналардан чиқарилди.

 

 

 

Безос икки юздан ортиқ меҳмон учун ҳашаматли меҳмонхоналарни ижарага олди. Улар орасида Аман Венисе меҳмонхонаси ҳам бор эди. Меҳмонлар орасида Иванка Трамп, Кардашианлар оиласи ва бошқа машҳур шахслар қатнашди.

 

 

 

Тўй хавфсизлиги кучайтирилди: меҳмонхона йўлаклари ва жиҳозлар қатъий назорат остида бўлди. Маҳаллий аҳоли норозилик билдирди, баъзилари маросимни бузмоқчи бўлди.

 

 

 

Таклифнома ижтимоий тармоқларда муҳокама марказига айланди — унда курсив ёзувлар, капалаклар ва гондолалар тасвирланган. Совғалар ўрнига ЮНEСКОга хайрия қилиш сўралган.

 

 

 

Тўй менюсида француз қандолатчиси Седрик Гроленинг ширинликлари бўлди. У мевали тортлари билан танилган ва Инстаграмъда 13 миллиондан ортиқ обуначига эга.

 

 

 

Мода уйи Dolce & Gabbana Loren Sanches учун 27 та либос тайёрлади. Миш-мишларга кўра, у маросим давомида уларнинг барчасини алмаштириб кийган.

 

 

 

 

 

Тўй бюджети 40–48 миллион еврони ташкил этди. 250 нафар меҳмон учун 90 та шахсий самолёт ва 30 га яқин элита сув таксилари банд қилинди. Асосий маросим Венеция Арсеналида бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

Айрим дорихоналарда дори воситалари нархи сунъий равишда ошириб юборилгани аниқланди. Хусусан, айрим дорихоналарда 15 минг сўмлик дори 190 минг сўмга сотилган.

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Ҳозирда улар ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан белгиланган тартибда тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Эндиликда кондан саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ ва конденсат оқимини олиш мумкин.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Президент Тожикистон етакчисига мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва биродар давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар тилаган.

Бутунлай ёпилган шаҳар, келин учун 27 та либос, машҳур меҳмонлар ва ҳайратланарли таклифнома… “Аср тўйи” бўлган Жефф Безос ва Лорен Санчеснинг Венециядаги дабдабали тўйидан эксклюзив кадрлар (фото ва видео) | Zamon.uz