Бугун ҳам кун сезиларли даражада иссиқ бўлади
Республика бўйлаб ҳарорат 30-41 даражагача қўтарилади.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, 29 июнь куни кечаси 18-27, кундузи эса 30-41 даража иссиқ бўлади.
Тошкентда ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21–23, кундузи 33–35 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Шамол 7–12 м/с, айрим ҳудудларда кучайиши мумкин. Кечаси 18–23, кундузи 30–35 даража иссиқ.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Кечаси 20–25, кундузи 33–38 даража иссиқ.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Кечаси 20–25, кундузи 32–37 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол 7–12 м/с. Кечаси 22–27, кундузи 35–40 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади. Шамол 5–10 м/с, баъзан кучайиши мумкин. Кечаси 20–25, кундузи 32–37 даража иссиқ.
Тоғли ва тоғолди ҳудудларда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 м/с, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучаяди. Кечаси 12–17, кундузи 25–30 даража илиқ бўлади.







