Lifestyle

Иқлим ўзгариши сабаб йўқолиб бораётган шаҳарлар

2100 йилгача қайси шаҳарлар сув остида қолади?

Иқлим ўзгариши сабаб йўқолиб бораётган шаҳарлар

 

Иқлим ўзгариши ҳозирги замоннинг энг оғир муаммоларидан бирига айланиб улгурган. Дунёдаги кўплаб шаҳарлар экстремал об-ҳаво ҳодисалари — сув тошқинлари, қум бўронлари ва ёнғинлар сабаб йўқ бўлиб кетиш ёқасига келмоқда. Ҳар йили бу хавф остидаги аҳоли пунктлари сони ортиб бормоқда.

 

Африка: Қадимий шаҳарлар қум остида қолмоқда

Мавританиядаги ЮНEСКО меросига кирувчи Оуалата шаҳри қум билан тўлиб бормоқда. Илгари ислом таълимининг маркази бўлган бу қадимий шаҳарни кучли ёмғирлар вайрон қилган, аҳолининг 60 фоизи эса уйларини тарк этган. Саҳрои Кабир эса йилига 48 км га кенгайиб, Чингуэтти каби бошқа тарихий шаҳарларни ҳам таҳдид остига қўймоқда.

 

Осиё ва Америка: Сув остига чўкаётган мегаполисл

Нью-Йорк, Жакарта, Искандария, Маями, Лагос каби йирик шаҳарлар денгиз сатҳининг кўтарилиши билан юзлашмоқда. Мутахассислар 2100 йилга бориб сув сатҳи камида 30 см га кўтарилишини, Лагоснинг эса 80 фоиз қисми 2080 йилга келиб сув остида қолишини тахмин қилишмоқда.

 

Европа: Музликлар эриб, қишлоқларни ютмоқда

2025 йилда Швейтсариядаги Алп тоғларида жойлашган Блаттен қишлоғи музликларнинг эриши натижасида жиддий зарар кўрди. Музлаб ётган тупроқ (пермафрост) эриб бораётган Арктика минтақасида эса Россиянинг Ноябрск, Надим каби шаҳарлари барқарорлигини йўқотмоқда. Олимлар бу ҳудудлардаги биноларнинг 70 фоизигача хавф остида қолишини тахмин қилмоқда.

 

АҚШнинг Техас, Калифорния ва Оклахома штатларида кенг кўламли ёнғинлар юзлаб аҳоли пунктларини йўққа чиқармоқда. БМТ маълумотларига кўра, 2030 йилга бориб дунё бўйлаб йилига ўртача 560 та табиий офат рўй бериши кутилмоқда.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.