Санъаткорлар учун Солиқ иловасида янги хизмат ишга туширилди
Энди улар даромадларини электрон тарзда декларация қилишлари мумкин.

Солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган мобил иловага “Концерт-томоша фаолияти” бўйича янги хизмат қўшилди. Энди санъаткорлар ўз даромадларини электрон тарзда декларация қилиб, солиқ тўловларини шаффоф юрита оладилар.
Амалдаги қонунчиликка кўра, санъаткорлар концерт ва бошқа саҳна чиқишларидан тушган даромадларини расмийлаштириши, декларация орқали кўрсатиб, тегишли солиқ тўлашлари шарт. Мазкур хизмат айнан шу жараённи енгиллаштириш учун жорий этилган.
Бу янгилик санъат соҳасидаги фаолиятни ҳуқуқий тартибга солиш, даромадлар устидан назоратни кучайтириш ва бюджет тушумларини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.







