Lifestyle

Шўрва кўпигини олиб ташлаш керакми? Ёки фойдаси борми?

Мутахассислар бу ҳақда изоҳ беришди.

Шўрва кўпигини олиб ташлаш керакми? Ёки фойдаси борми?

 

Шўрва пишириш жараёнида юзасида ҳосил бўладиган кўпик кўпчиликни қизиқтирадиган мавзулардан бири бўлиб қолмоқда. Айримлар уни зарарли деб ҳисоблашса, бошқалар бу фикрга қўшилмайди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, шўрва юзасида пайдо бўладиган кўпик асосан ивиган оқсиллар (масалан, албумин ва миоглобин), ёғ заррачалари ва гўштдаги табиий аралашмалардан иборат.

 

Илмий жиҳатдан бу кўпикда антибиотиклар ёки зарарли моддалар тўпланиши исботланмаган. Шу боис уни соғлиқ учун хавфли деб ҳисоблашга асос йўқ.

 

Бироқ кўпчилик ошпазлар кўпикни олиб ташлашни тавсия этишади — айниқса шўрва тиниқ бўлиши исталса. Акс ҳолда, у бироз хиралашиши мумкин, лекин фойдали моддалар – коллаген, аминокислоталар ва минераллар – барибир суюқликнинг ўзида сақланиб қолади.

 

Мутахассислар хулосасига кўра, шўрва кўпигини олиб ташлаш ёки ташламаслик соғлиқ эмас, балки таом кўриниши ва таъбга боғлиқ қарордир.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.