Жаҳон

Мумбайда 3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлатлар орасидан топилди

Руҳий тушкунликда яшаган собиқ дастурчи йиллар давомида ёлғизликда ҳаёт кечирган.

Мумбайда 3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлатлар орасидан топилди

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида 3 йил давомида ижтимоий ҳаётдан бутунлай чекиниб, уйи ичида яшаб келган эркак ахлат ва чиқиндилар орасида топилди. Бу ҳақда The Indian Express нашри хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, 55 ёшли собиқ дастурчи Анук Кумар Наир чуқур депрессияга тушиб, яқинларининг вафотидан сўнг жамиятдан ажралган ва ижтимоий алоқаларни тўлиқ узган. Йиллар давомида ёлғизликда яшаган эркакни SEAL (Social and Evangelical Association for Love) номли хайрия ташкилоти ижтимоий ходимлари аниқлаган.

 

Наир яшайотган хонадон ташриф чоғида ахлат, озиқ-овқат қолдиқлари, синган мебеллар ва бошқа чиқиндилар билан тўлиб-тошгани аниқланган. У сўнгги уч йил давомида фақат онлайн буюртмалар орқали озиқ-овқат олган. Шунингдек, унинг оёғида жиддий инфекция аниқланиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

 

Айни пайтда у вақтинча хайрия ташкилотининг бошпанасида яшамоқда. Унинг сўзларига кўра, дўстлари йўқ ва соғлиғи ёмон бўлгани учун янги иш топиш имконияти мавжуд эмас.

 

Наирнинг қўшниларидан бири шундай дейди:

“Биз бир неча бор унга ёрдам таклиф қилдик, уйи ичидаги ҳолатни тозалашга ҳам уриниб кўрдик. Шунингдек, ота-онасининг банк омонатини унинг шахсий ҳисобига ўтказишда кўмак бердик.”

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Мумбайда 3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлатлар орасидан топилди | Zamon.uz