Ўзбекистон

Сурхондарёда сув босими ортиши натижасида йирик ҳажмли қувур ёрилди

Вилоят ҳокимлиги Сурхондарёдаги қувур ёрилиши юзасидан баёнот берди.

Сурхондарёда сув босими ортиши натижасида йирик ҳажмли қувур ёрилди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида йирик ҳажмли сув қувури ёрилиб кетгани, бунинг оқибатида аҳоли хонадонларига зарар етгани ҳақида хабарлар ва видеолар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги ҳодиса юзасидан расмий баёнот берди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса 30-июн куни соат 12:50 лар атрофида Жарқўрғон туманида жойлашган “Боботоғ” насос станциясининг 1-коллектори 7-участкасида юзага келган. D-2850 мм диаметрили қувурда ёрилиш содир бўлган ва натижада юқори босим остидаги сув ташқарига отилиб чиққан.

 

Авария аниқлангач, зудлик билан дастлабки хавфсизлик чоралари кўрилган: 1-коллекторга уланган 3 та насос агрегати тезкорлик билан тўхтатилган. Шундан сўнг махсус бригадалар воқеа жойига етказилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилган. Соат 21:00 га келиб таъмирлаш тўлиқ якунланган, 21:20 да эса насос агрегатлари яна ишга туширилган.

 

Ҳокимликнинг таъкидлашича, ҳодиса натижасида аҳоли хонадонларига ҳам, насос станцияси иншоотларига ҳам ҳеч қандай зарар етмаган. Айни пайтда барча агрегатлар одатдаги иш режимида фаолият юритмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.