Тошкентда “Роҳат” айланма йўли вақтинча ёпилди
Шу сабабли айрим автобус йўналишлари ўзгартирилди.

Бугун, 2 июль куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги “Роҳат” айланма йўлида автомобиль ҳаракати вақтинча ёпилиши сабабли, ушбу ҳудуд орқали ҳаракатланувчи 26, 54, 110, 119, 128, 174-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати қуйидагича ўзгартирилади:
Шаҳарнинг марказий қисми томон: ТҲАЙ – Оҳанграбо – Уйсозлар – Уйсозлар-2 – Иззат – Шоҳимардон – Оҳангарон шох кўчаси орқали.
Қайтиш йўналиши:Шоҳимардон – Катта Янгиобод – Шоҳсанам – Толқариқ – ТҲАЙ кўчалари орқали.
“Йўл таъмирлаш ишлари давомида транспорт ҳаракати чекланиши ва тирбандликлар юзага келиши мумкин. Зарурат туғилганда йўналишларга қўшимча ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.







