Ўзбекистон

“Fitch Ratings” “Иссиқлик электр станциялари” AJ рейтингини “ББ-”дан “ББ”га оширди

Ушбу рейтинг кўтарилиши 2018 йилдан бери биринчи марта кузатилмоқда.

“Fitch Ratings” “Иссиқлик электр станциялари” AJ рейтингини “ББ-”дан “ББ”га оширди

2025 йил 1 июль куни “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамиятининг халқаро кредит рейтингини барқарор прогноз билан “ББ” даражага кўтарди. Бу баҳо Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги билан тенглаштирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика Вазирлиги хабар берди.

 

Ушбу рейтинг кўтарилиши 2018 йилдан бери биринчи марта кузатилмоқда. Агентлик ҳисоботида компаниянинг иқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш йўлида эришган натижалари, шаффоф молиявий бошқаруви ва аниқ бизнес стратегияси алоҳида таъкидланган.

 

Аввалроқ, 2025 йил 26 июнь куни Fitch Ўзбекистон Республикасининг суверен кредит рейтингини ҳам “ББ-”дан “ББ”га оширган ва уни барқарор деб баҳолаганди.

 

Мазкур баҳолаш “Иссиқлик электр станциялари” AJнинг халқаро инвестиция бозоридаги ишончлилигини мустаҳкамлаб, корхонанинг кучли позициясини тасдиқлайди.

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Ўзбекистонда 2026 йилнинг 9 ойида таълим хизматлари ҳажми 34,8 триллион сўмга етди.

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан ҳам маъмурий чора кўриш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинди.

Андижонда уч қаватли уй ёнди: жабрланганлар йўқ

Андижонда уч қаватли уй ёнди: жабрланганлар йўқ

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Ўзбекистонда мол гўшти импорти 17,7 фоизга ошди: асосий етказиб берувчи қайси давлат?

Ўзбекистонда мол гўшти импорти 17,7 фоизга ошди: асосий етказиб берувчи қайси давлат?

2026 йилнинг 9 ойида 12 та давлатдан 132 минг тонна мол гўшти импорт қилган.

Автобусларда бепул юриш қимматга тушди: 158 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди

Автобусларда бепул юриш қимматга тушди: 158 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди

Йўл ҳақини тўламаганлардан йил бошидан буён 3,66 млрд сўмдан ортиқ жарима ундирилган.

Талабалар ҳам наркосавдога жалб қилинган: Тошкентда йирик наркогуруҳ қўлга олинди

Талабалар ҳам наркосавдога жалб қилинган: Тошкентда йирик наркогуруҳ қўлга олинди

Гумонланувчилар интернет-наркодўконда олти ойдан буён фаолият юритиб келган.

Ўзбекистонда 12 йиллик таълимга ўтиш: қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

Ўзбекистонда 12 йиллик таълимга ўтиш: қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

Бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида белгиланиши мумкин.

Хорижий транспорт воситаларига енгиллик: Ўзбекистонда қолиш муддати 180 кунга узайтирилиши мумкин

Хорижий транспорт воситаларига енгиллик: Ўзбекистонда қолиш муддати 180 кунга узайтирилиши мумкин

Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинди.