Lifestyle

ЖССТ тамаки, алкоголь нархини 50 фоизга оширишга чақирди

50 фоизлик нарх ўсиши – 50 миллион ҳаётни сақлаб қолиши мумкин.

ЖССТ тамаки, алкоголь нархини 50 фоизга оширишга чақирди

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) барча мамлакатларни соғлиқ учун зарарли маҳсулотлар — тамаки, алкоголь ва шакарли ичимликлар нархини камида 50 фоизга оширишга чақирди. Бу чора сурункали касалликларнинг олдини олиш ҳамда жамоат саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида таклиф этилмоқда дейди oxu.az нашри.

 

ЖССТ баёнотида таъкидланишича, зарарли маҳсулотларга солиқ юкининг оширилиши нафақат юрак хасталиклари, диабет ва саратон каби юқумли бўлмаган касалликларнинг тарқалишини камайтиради, балки давлат бюджетларига қўшимча даромад келтиради.

 

Ташкилот ҳисоб-китобларига кўра, тамаки, спиртли ичимликлар ва ширин ичимликлар нархининг 50 фоизга кўтарилиши келгуси 50 йил давомида 50 миллионга яқин эрта ўлимнинг олдини олиши мумкин.

 

ЖССТнинг 2024 йилги маълумотларига кўра, бугунги кунда дунёдаги ҳар саккизинчи киши семизликдан азият чекмоқда. Бу кўрсаткич 1990 йилдан бери деярли икки бараварга ошган.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

ЖССТ тамаки, алкоголь нархини 50 фоизга оширишга чақирди | Zamon.uz