Ўзбекистон

Ўзбекистонда нодавлат ОТМлар учун янги лицензия талаблари жорий этилди

Қарор расмий эълон қилинган санадан 3 ой ўтгач кучга киради.

Ўзбекистонда нодавлат ОТМлар учун янги лицензия талаблари жорий этилди

Вазирлар Маҳкамасининг 403-сонли қарорига кўра, Ўзбекистонда нодавлат олий таълим муассасаларини (ОТМ) лицензиялаш тартибига қўшимча талаблар киритилди.

 

Эндиликда ОТМ очмоқчи бўлган талабгор:

 

– таълим муассасасининг концепциясини (номи, мақоми, йўналишлари, бошқарув тизими, тўлов миқдори, 5 йиллик ривожланиш режаси ва бошқалар) тақдим этиши;

 

– 2 млн АҚШ доллари эквивалентида устав фондига эга бўлиши;

 

– 350 минг АҚШ доллари маблағни депозитга жойлаштириши;

 

– 5 минг kv.m.dan кам бўлмаган таълим биносига (ёки 5 йиллик ижара шартномасига) эга бўлиши;

 

– даромаднинг илк 5 йилда 80 фоизини, кейинги йилларда эса камида 50 фоизини ривожланишга йўналтириши шарт.

 

Қарор расмий эълон қилинган санадан 3 ой ўтгач кучга киради. Бу муддатгача лицензия олган муассасалар эса 2026 йил 1 январга қадар ўз фаолиятини янги талабларга мослаштириши керак.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистонда нодавлат ОТМлар учун янги лицензия талаблари жорий этилди | Zamon.uz