Ўзбекистон

Ўзбекистонда Халқаро хаттотлик ва китобат санъати мактаби ташкил қилинмоқда

Мактаб УНEССО, ИРСИСА, Муҳаммад ибн Салмон маркази каби нуфузли ташкилотлар билан ҳамкорликда фаолият олиб боради.

Ўзбекистонда Халқаро хаттотлик ва китобат санъати мактаби ташкил қилинмоқда

 

Мактабга 6 ёшдан 60 ёшгача бўлган ўқувчилар танлов йўли билан қабул қилинади. Ҳар бир гуруҳларда 12 нафаргача ўқувчилар бўлиши кўзда тутилган. Ўқувчилар шунчаки хаттотлик билангина шуғулланибгина қолмай, ёзув тарихи, ўзбек, араб, форс тиллари ва ёзуви, ҳуснихат, Ғарб мамлакатларида ҳуснихат (лотин ёзуви), Шарқ мамлакатларида ҳуснихат (араб, лотин, кирилл ёзувлари), Китобат санъати билан танишув каби фанларни ўзлаштиради. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтган илмий кенгаш йиғилишида ушбу мактабни ташкил қилиниши ва фаолияти тақдимот қилинди.

 

Китобат санъати Шарқ мамлакатлари, хусусан, юртимиз ҳудудида ўзига хос йўналишда тадрижий тараққий этган, қадимий ва бебаҳо санъатдир. Бу йўналишда аждодларимиз кўчирган қўлёзма асарлар бетакрор ҳуснихати, ислимий нақшлари, тилла суви билан сайқаллангани қарийб 1000 йил муқаддам ҳам хос кишиларнинг ҳайратига сазовор бўлган.

 

Бугунги кунга келиб китоблар босмахоналарда бир пайтнинг ўзида минглаб, миллионлаб нусхада нашр қилинсада, қўл меҳнатининг, айниқса, хаттотлик санъатининг ўрни ҳанузгача беқиёсдир. Қувонарлиси, аждодларимизнинг меросини асраб-авайлаш билан бир қаторда, бу йўналишда ёш шогирдларни ўқитиш имконияти яратилмоқда.

 

Маданий меросни тиклаш, ёш авлодни маънавий руҳда тарбиялаш, хаттотлик санъатини халқаро даражада танитиш, Ўзбекистоннинг жаҳон маданий марказларидан бири сифатида ривожлантириш мақсадида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тасарруфида Халқаро хаттотлик ва китобат санъати мактаби ташкил қилинмоқда. Мактаб фаолияти Буюк Британия қироллик жамғармаси ҳузуридаги Анъанавий санъат турлари мактаби, УНEССО, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, ИРСИСА (Туркия), Теҳрон Хаттотлик маркази (Эрон), Муҳаммад ибн Салмон маркази (Саудия Арабистони), Шаржа маркази (БАА) каби ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борилади. Мактабга 6 ёшдан 60 ёшгача бўлган ўқувчилар танлов йўли билан қабул қилинади. Ёш бўйича: 6-12 ёшлилар гуруҳи (бошланғич маълумот), 13-24 ёшлилар гуруҳи (давомчилар), 25 ёшдан юқори (маҳоратга эришиш, соҳа магистрларини тайёрлаш) гуруҳларига бўлинади. Ҳар бир гуруҳларда 12 нафаргача ўқувчилар бўлиши кўзда тутилган. Ўқувчилар шунчаки хаттотлик билангина шуғулланибгина қолмай, ёзув тарихи, ўзбек, араб, форс тиллари ва ёзуви, ҳуснихат, Ғарб мамлакатларида ҳуснихат (лотин ёзуви), Шарқ мамлакатларида ҳуснихат (араб, лотин, кирилл ёзувлари), Китобат санъати билан танишув каби фанларни ўзлаштиради. Эътиборлиси, дарсларнинг амалиётда қўлланишига алоҳида эътибор берилади.

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтган навбатдаги илмий кенгаш йиғилишида ушбу мактабни ташкил қилиш ва фаолияти ҳақида тақдимотлар бўлиб ўтди.

 

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.