Ўзбекистон

“Qwizzserial” вируси Ўзбекистонда юз минглаб фойдаланувчига зарар етказди

Фирибгарлар молиявий ёрдам ниқоби остида киберҳужумлар уюштирмоқда.

“Qwizzserial” вируси Ўзбекистонда юз минглаб фойдаланувчига зарар етказди

 

Group-IB халқаро киберхавфсизлик компанияси Ўзбекистонда кенг тарқала бошлаган янги зарарли дастур – “Qwizzserial” вируси бўйича расмий тадқиқот эълон қилди. Қайд этилишича, ушбу вирус атиги бир неча ой ичида юз мингга яқин фойдаланувчига зарар етказган.

 

Зарарли дастур асосан Телеграм мессенжери орқали “Молиявий ёрдам”, “Президентдан совға” каби жозибадор сарлавҳалар остида апк-файл кўринишида тарқатилмоқда. Фойдаланувчи ушбу иловани ўз қурилмасига ўрнатгач, дастур СМС-хабарларни ўқиш ва қабул қилиш учун рухсат сўрайди, сўнг эса банк картаси маълумотларини киритишни талаб қилади.

 

Ушбу схема ижтимоий муҳандислик усулларига асосланган бўлиб, илова орқали фойдаланувчига “Аризангиз қабул қилинди, пул тез орада етиб келади” каби ёлғон хабарлар юборилади. Бироқ ҳақиқатда эса фойдаланувчиларнинг банк ҳисобларидан маблағлар ноқонуний равишда ечиб олинмоқда.

 

Group-IB мутахассисларининг маълумотига кўра, 2025 йил мартдан июнгача бўлган муддатда мазкур зарарли схема орқали камида 62 минг АҚШ доллари ўғирланган. Бу фақат битта кибергуруҳга тегишли кўрсаткич бўлиб, реал зарар бундан анча кўп бўлиши мумкин.

 

Ўзбекистонда аҳоли даромад даражасининг пастлиги, молиявий саводхонлик ва рақамли хавфсизлик бўйича хабардорликнинг етишмаслиги сабабли, бундай ёлғон таклифларга ишониш ҳолатлари кенг тарқалган.

 

Мутахассислар СМС орқали тасдиқлаш тизимидан воз кечиб, унинг ўрнига биометрик аутентификация, пуш-билдиришномалар ёки махсус аутентификация иловалари орқали код яратиш каби илғор хавфсизлик чораларини жорий этишни тавсия қилмоқда.

 

Шунингдек, фирибгарлик схемалари ҳақида мунтазам огоҳлантиришлар берилиши муҳим бўлсада, бу муаммонинг тўлиқ ҳал бўлишини кафолатламайди. Асосий эътибор хавфсизлик тизимларини кучайтириш ва аҳолининг кибер саводхонлигини оширишга қаратилиши лозим.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

“Qwizzserial” вируси Ўзбекистонда юз минглаб фойдаланувчига зарар етказди | Zamon.uz