Чехияда кенг кўламли электр узилиши юз берди
Оқибатда метро ҳаракатлари тўхтаб қолган.

Блэкаут мамлакат пойтахти Праганинг катта қисмини қамраб олди. Натижада метро ҳаракати тўлиқ тўхтади, шунингдек, трамвай ва троллейбусларнинг аксарият йўналишлари ҳам ишламай қолди. Юзлаб одамлар лифтларда қамалиб қолди, кўплаб банкоматлар ишлашдан тўхтади. Блэкаут Прага аэропортига таъсир кўрсатмади.
Чехиянинг бошқа шаҳарларида, жимладан, Млада-Болеслав, Усти-над-Лабем ва Градец-Краловеда ҳам электр таъминотида узилишлар қайд этилди. Ҳодисага нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.







