Lifestyle

Одам гени билан сичқонлар “гапиришга” ўргатилмоқда

Илмий тажриба натижасида сичқонларда нутққа ўхшаш товушлар ривожланмоқда.

Одам гени билан сичқонлар “гапиришга” ўргатилмоқда

Нью-Йоркдаги Рокфеллер университети олимлари инсонларда нутқ ривожи учун масъул бўлган NOVA1 оқсилининг модификацияланган версиясини сичқонларга жойлаштиришди. Ушбу генетик тажриба сичқонларнинг товуш чиқариш услуби ва миясидаги фаолликни сезиларли ўзгартирди. Тадқиқотчиларнинг айтишича, ген киритилгандан сўнг сичқонлар илгаригига қараганда кузатилмаган мураккаб товушлар чиқара бошлаган.

 

NOVA1 оқсили одатда инсон мияси ривожида муҳим рол ўйнайди, хусусан, бу оқсил нутқ ва тил билан боғлиқ нейрон тармоқларнинг шаклланишига ёрдам беради. Олимлар бу оқсилнинг сичқонлардаги модификацияси орқали ҳайвонларнинг коммуникацион қобилиятлари қандай ўзгаришини ўрганишга ҳаракат қилмоқда. Ҳозиргача тажриба сичқонларнинг ўзаро "муноқаша қилиш" уринишлари кучайганини кўрсатмоқда.

 

Қизиқарли томони шундаки, сичқонлар чиқараётган товушлар инсон қулоғи учун деярли эшитилмайди. Тадқиқотчилар бу товушларни махсус акустик асбоблар орқали ёзиб олиб, уларни таҳлил қилишмоқда. Уларнинг дастлабки хулосасига кўра, сичқонлар орасида ўзаро фарқланадиган ва қайта-қайта такрорланадиган товуш намуналари аниқланган.

 

Ҳозирча бу сичқонлар аниқ нималар ҳақида “гапираётгани” номаълум, аммо олимлар бу тажриба орқали инсон тилининг эволюциясини чуқурроқ тушунишга умид қилишмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, бу турдаги тажрибалар келажакда нейробиология, сунъий интеллект ва ҳатто тил терапияси соҳаларида янги ёндашувларга йўл очиши мумкин.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Одам гени билан сичқонлар “гапиришга” ўргатилмоқда | Zamon.uz