Ўзбекистон

Ўқитувчилар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини судга берди

Ўқитувчилар аттестацияни суд тартибида қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда.

Ўқитувчилар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини судга берди

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказилган аттестация тест синовларининг натижаларидан норози бўлган бир гуруҳ ўқитувчилар судга мурожаат қилди. Бу ҳақда “Халқ таълими инфо” нашри хабар берди.

 

Даъвогарлар томонидан тақдим этилган аризада аттестация имтиҳонларини қайта ўтказиш мажбуриятини юклаш, етказилган маънавий зарар ва вакил харажатларини ундириш талаби илгари сурилган.

 

Маълумот ўрнида, 2025 йил 15 апрелдан 14 майга қадар Ўзбекистон бўйлаб умумий ўрта таълим муассасалари педагоглари учун малака тест синовлари ўтказилган эди. Унга 190 мингга яқин ўқитувчи онлайн тарзда ариза топширган бўлиб, улардан 177 640 нафари (95 фоиз) тестларда иштирок этган.

 

Аттестация натижаларига кўра, 10 504 нафар ўқитувчи олий, 23 200 нафари биринчи ва 27 805 нафари иккинчи малака тоифасига эга бўлди. Шунингдек, 6 603 нафар педагог “мутахассис” лавозимини сақлаб қолди. Умумий ҳисобда 73 мингдан зиёд ўқитувчи ижобий натижа қайд этган. Шу билан бирга, 104 мингга яқин педагог (58,9 фоиз) аттестациядан ўтолмаган.

 

Тест синовлари давомида айрим фан ўқитувчилари ижтимоий тармоқларда тест саволларининг сифати, мазмуни ва спецификацияга мослиги борасида норозилик билдирган.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари Сардор Ражабов ушбу ҳолатларга муносабат билдирар экан, тест саволларига ёки натижаларга эътирози бўлган педагоглар белгиланган тартибда апелляция бериш ҳуқуқига эга эканини эслатиб ўтган эди. Бироқ апелляция комиссияси томонидан юборилган жавобларнинг деярли бир хил ва умумий мазмунга эга бўлгани ўқитувчилар орасида турли эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.