Сиёсат

Путин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашди

Мулоқот деярли бир соат давом этган.

Путин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашди

Кремль маълумотига кўра, Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Доналд Трамп ўртасидаги телефон орқали мулоқот деярли бир соат давом этган. Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг сўзларига кўра, суҳбат очиқ ва самарали тарзда ўтган. Суҳбат якунида матбуот учун махсус брифинг ўтказилиши режалаштирилмоқда.

 

Музокараларда асосий эътибор Украинадаги вазиятга қаратилган. Трамп ҳарбий ҳаракатларни иложи борича тезроқ тўхтатиш масаласини кўтарган, Путин эса Россия можарони сиёсий музокаралар йўли билан ҳал қилиш имкониятларини излаётганини таъкидлаган. Шу билан бирга, у Россия белгиланган мақсадлардан воз кечмаслигини билдирган.

 

Суҳбат давомида президентлар Эрондаги ва бутун Яқин Шарқдаги умумий вазиятни, Суриядаги ҳолатни, шунингдек, энергетика ва коинотни ўрганиш соҳаларидаги истиқболли қўшма лойиҳаларни ҳам муҳокама қилишган. Ушаковга кўра, икки етакчи ўзаро мулоқотни давом эттиришга келишиб олган.

 

Қизиқарли жиҳати шундаки, Путин Трампни АҚШнинг Мустақиллик куни билан олдиндан табриклаган ва Россиянинг АҚШ давлатчилиги шаклланишида тутган ролини эслатган. Шунингдек, улар анъанавий қадриятларни акс эттирувчи фильмлар алмашинуви ғоясини ҳам муҳокама қилишган — бу таклиф Трампга маъқул бўлган.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Путин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашди | Zamon.uz