Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев ИҲТнинг 17-саммитида иштирок этди

Ўзбекистон Президенти қатор долзарб масалаларга эътибор қаратди.

Шавкат Мирзиёев ИҲТнинг 17-саммитида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Хонкенди шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммитида иштирок этди.

 

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев раислигида ўтган тадбирда Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари - ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Афғонистон Бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдул Ғани Бародар, ИҲТ бош котиби Асад Мажид Хон ҳамда бошқа қатор давлатлар ва минтақавий ташкилотлар делегациялари раҳбарлари қатнашди.

 

ИҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди, долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

 

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида хавфсизлик ва барқарор тараққиётга таҳдид солаётган хавф-хатарларни қайд этди.

 

Ўзбекистон етакчиси можаро ва низоларни дипломатия ва конструктив музокаралар йўли билан ҳал этиш муҳим эканини яна бир бор таъкидлади.

 

Шу билан бирга, Фаластин-Исроил зиддиятини адолатли ҳал этмасдан туриб, Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликка эришиб бўлмаслиги таъкидланди.

 

Йиғилиш кун тартибига ўтар экан, Ўзбекистон Президенти қатор долзарб масалаларга эътибор қаратди.

 

Аввало, ташкилотнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ривожланиш устувор йўналишларини илгари суриш мақсадида "Иқтисодий ҳамкорликнинг стратегик мақсадлари - 2035" концепциясини қабул қилиш муҳимлиги қайд этилди. Ҳужжатда анъанавий йўналишлар билан бир қаторда инновациялар, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур.

 

Айниқса, товарлар ва хизматлар савдосини соддалаштириш, техник ва нотариф тўсиқларни босқичма-босқич бартараф этиш, электрон тижоратни ривожлантириш масалалари долзарб бўлиб қолмоқда.

 

Бу борадаги стратегик масалаларни муҳокама қилиш ва Савдони соддалаштириш тўғрисидаги битимни қабул қилиш учун жорий йилда Тошкент шаҳрида савдо вазирларининг учрашувини ўтказиш таклиф қилинди.

 

Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси бўйича тезкор ахборот алмашиш ва уларни тўсиқсиз етказиб бериш учун "яшил йўлаклар" тизимини яратиш ташаббусини илгари сурди.

 

Инвестициявий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, янада шаффоф ва жозибадор инвестиция муҳитини шакллантириш мақсадида узоқ муддатли "Экоинвест" дастурини қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.

 

- Бу дастурнинг асосий мақсади минтақамиздаги истиқболли лойиҳаларга хусусий инвесторлар, банклар ва халқаро молия институтларини кенг жалб этиш, деб ҳисоблаймиз, - деди Ўзбекистон етакчиси.

 

Ҳозирги геосиёсий шароитда муқобил транспорт йўлакларини шакллантириш стратегик устувор вазифадир. Истиқболли Трансафғон йўлагига туташтирилиши мумкин бўлган Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси кенг минтақадаги транзит тармоқларини самарали боғлаш имконини бериши қайд этилди.

 

Давлатимиз раҳбари транспорт-логистика соҳасини рақамлаштириш бўйича тизимли ишларни йўлга қўйиш мақсадида Рақамли транспорт ва божхона идорасини ташкил этишни тезлаштириш таклифини ҳам илгари сурди.

 

- Минтақада янги авиақатновлар йўналишларини очиш, авиакомпаниялар ўртасида инновацион ҳамкорлик шаклларини йўлга қўйиш, туризм ва авиация соҳалари ўртасида маркетинг бўйича интеграциялашган стратегияларни ишлаб чиқиш долзарб вазифалардан биридир, - деди Ўзбекистон раҳбари.

 

Шу масалаларни муҳокама қилиш учун жорий йилда Самарқандда Миллий авиакомпаниялар форумини ўтказиш таклиф қилинди.

 

Сайёҳлар оқимини икки баробар ошириш учун катта салоҳият борлиги кўрсатиб ўтилди. Ташкилот доирасида туризм хизматларини кенгайтириш бўйича "йўл харитаси" қабул қилиниши бунга хизмат қилади.

 

Глобал иқлим кун тартибидаги масалаларда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлигини қайд этиб, Президентимиз чўл ҳудудларида ўрмонлар ташкил қилиш ва рекреация зоналарини барпо этиш бўйича Трансчегаравий "яшил дастур" ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди.

 

Ўзбекистон етакчиси Юқори даражадаги қўмита ишини ижобий баҳолаб, унга келгуси саммитга қадар ИҲТ фаолиятини такомиллаштириш бўйича аниқ тавсиялар тайёрлаш вазифасини топширишни таклиф қилди.

 

- Ислоҳотлар ҳамкорлигимизни янги босқичга олиб чиқиш, Ташкилотнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини янада оширишга хизмат қилади, - деди Президент.

 

Давлатимиз раҳбари сўзининг якунида ушбу саммит Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги кўп қиррали амалий ҳамкорликка кучли суръат бағишлаши ва янги босқични бошлаб беришига ишонч билдирди.

custom img

Президент “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” танлови ғолибларини табриклади

Танловнинг уч босқичида 124 мингдан зиёд ёш иштирок этиб, якунда 10 та касб йўналиши бўйича 120 нафар ғолиб ва совриндор аниқланди.

custom img

Ўзбекистонда риэлторлик фаолияти қонун билан тартибга солинди

Янги тартибга кўра, риэлторлар махсус ўқитиш ва малака имтиҳонидан ўтиб, сертификат олиши, ташкилотлар эса Ягона реестрга киритилиши керак бўлади.

custom img

Қашқадарёда янги қурилаётган кўприк балкаси қулаб тушди

Монтаж жараёнида краннинг бир томони олдин кўтарилгани сабаб балкага ортиқча юк тушиб, унинг синишига олиб келган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

custom img

Тошкентда ҳаво транспортида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди

Машғулотда қутқарув хизматларининг тезкорлиги, ўзаро ҳамкорлиги ва жабрланганларни эвакуация қилиш жараёни синовдан ўтказилди.

custom img

Қурилиш соҳаси Янги Ўзбекистон қиёфасини белгиламоқда — Шавкат Мирзиёев

Президент қурувчилар, меъморлар, муҳандислар ва соҳа фахрийларини Қурилиш соҳаси ходимлари куни билан муборакбод этди.

custom img

Боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров АҚШда ҳибсга олингани ҳақидаги хабарларни рад этди

Спортчи айни пайтда Ўзбекистонда эканини маълум қилди.

custom img

Ўзбекистонда болага отасининг исмини фамилия сифатида беришга рухсат берилади

Сенаторлар бу ўзгариш миллий ва диний анъаналарни ҳисобга олишга хизмат қилишини таъкидлади.

custom img

30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийларнинг пенсияси 100 фоизгача оширилади

Сенат ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларига пенсия тайинлаш тартибини белгиловчи қонунни маъқуллади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"