Ўзбекистон

Бугун Ўзбекистонда булутли ҳаво кузатилади

Айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин.

Бугун Ўзбекистонда булутли ҳаво кузатилади

Бугун, 6 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади, куннинг иккинчи ярмида шамолнинг тезлиги айрим жойларда чанг-тўзонлари билан бирга секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 25-27 даража илиқ, кундузи 39-41 даража иссиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.   

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18,  айрим туманларда 20-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 25-30 даража илиқ, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади.   

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18, баъзи туманларда 20-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади.   

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади,  ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 25-30 даража илиқ, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.   

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.   

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.   

custom img

Сирдарёда солиқ қарзи сабаб фермернинг ери хатланди

Айни пайтда ер майдонини аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

custom img

Ангренда икки киши зиплайнда тўқнашиб кетди

Мазкур аттракцион тегишли давлат идораларининг рухсатига эга бўлмаган.

custom img

Миграция агентлигининг собиқ ходими халқаро қидирувга берилди

Азизбек Тоштемиров фирибгарликда айбланмоқда.

custom img

Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин

15-22 май кунлари кутилаётган ёғингарчиликлар юзасидан “Ўзгидромет” муҳим огоҳлантириш билан чиқди.

custom img

Маданий мерос миллий рўйхатига киритилган объектлар сони 67 тага ошди

Ҳозирда давлат муҳофазасидаги объектлар сони 8437 тага етди.

custom img

Андижонда Қўқон университети филиали талабалари овқатдан заҳарланди

Университет ошхонасида овқатланган 15 нафар талаба оммавий заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилган.

custom img

Журналистлар уюшмасида “Оммавий ахборот воситаларида оила мавзуси ёритилиши”га бағишланган йиғилиш ўтказилди

Тадбир доирасида Нозима Воҳидова “Ибратли оила” кўкрак нишони билан тақдирланди.

custom img

Бозор фаолиятидаги ортиқча талаблар 30 фоизга қисқартирилади

Мажбурий талаблар ягона реестрга киритилиб, электрон мониторинг тизими жорий этилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"