Ўзбекистон

Самарқанд қоғози географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди

Самарқандлик усталар асрлар давомида сақлаб келаётган қоғоз тайёрлаш санъати расмий мақом олди.

Самарқанд қоғози географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди

“Самарқанд қоғози” Адлия вазирлиги томонидан географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатига олинди. Бу ҳуқуқий мақомга эришишда Самарқанд вилояти адлия бошқармаси ҳамда “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасаси муҳим роль ўйнади.

 

Бугун Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шуҳрат Абдуҳалимов “Конигил-Мерос” ҳунармандчилик маркази раҳбари Зариф Муҳторовга тегишли ҳужжатни тантанали равишда топширди.

 

Минг йиллик тарихга эга бўлган Самарқанд қоғози ноёб анъанавий технология асосида тайёрланади. Жараён балхтут новдаларини сувда ивитишдан бошланиб, уларни тозалаш, қайнатиш ва ёғоч устки асбобларда майин толаларга айлантириш билан давом этади. Сўнг бу толалар Сиёб сувида аралаштирилиб, махсус сузгичлар орқали қоғоз шаклига келтирилади.

 

Ҳар бир қоғоз 8–10 соат тахтакачга бостирилиб, кейин силлиқ юзага ёпиштирилади ва якунда мармар тош устида чиганоқ ёки ақиқ тоши билан жилоланади. Натижада ўзига хос тузилмага эга, мустаҳкам ва чиройли Самарқанд қоғози тайёр бўлади.

 

Бу қоғоздан нафақат маҳаллий рассом ва хаттотлар, балки Япониядаги қадимий қўлёзмаларни реставрация қилувчи мутахассислар ҳам кенг фойдаланади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.