Тошкентда 4 та машина аварияга учради
Улардан бири юк автомашинаси бўлган.

Кеча, 5 июль куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 4 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақида шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Қайд этилишича,Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида Shacman русумли юк автомашинаси, Leapmotor, Nexia-3 ва Cobalt русумли автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида Cobalt русумли автомашина ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







