Сиёсат

Кейинги уруш Туркия ва Исроил ўртасида бўлиши мумкин

Яқин Шарқда янги геосиёсий қарама-қаршилик кучаймоқда.

Кейинги уруш Туркия ва Исроил ўртасида бўлиши мумкин

Яқин Шарқда Туркия ва Исроил ўртасида янги зиддият юзага келиши эҳтимоли ормоқда. Бу ҳақда Financial Times газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида таъкидлаган. Нашрга кўра, минтақадаги кучлар мувозанати тобора беқарор бўлиб, икки мамлакат ўртасидаги таранглик очиқ қарама-қаршиликка айланиши мумкин.

 

Туркия Ташқи ишлар вазири Хақон Фидан ИҲТ йиғилишида кескин баёнот берди. “Фаластин, Ливан, Эрон ёки Яман муаммоси йўқ, лекин Исроил муаммоси бор”, — деган Фидан. Президент Эрдўғоннинг яқинлари эса Исроил Туркияни “стратегик жиҳатдан ўраб олганини” даъво қилмоқда. Исроилда эса Туркия таъсири ҳатто Эронникидан ҳам хавфлироқ деб баҳоланмоқда.

 

Сурия ҳозирда асосий тўқнашув майдонига айланган. Туркия Суриянинг шимолини назорат қилаётган бўлса, Исроил жанубдаги буфер зонасини эгаллаб, курдлар ва друз гуруҳларини қўллаб-қувватламоқда. Апрель ойида икки томон ўртасида деярли тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашув юз бергани ҳам қайд этилган.

 

АҚШ минтақадаги кескинликни юмшатишга уринмоқда, аммо бу осон бўлмайди. Вашингтон иттифоқчилари бўлган икки давлат ўртасидаги зиддиятни назорат остида ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда. Бироқ мутахассислар назарида, мавжуд геосиёсий муҳитда бу дипломатик мувозанат ҳар қандай вақтда издан чиқиши мумкин.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Кейинги уруш Туркия ва Исроил ўртасида бўлиши мумкин | Zamon.uz