Жаҳон

Хитой Тайванга ҳужум қилса, Россия НАТОга қарши ҳаракат қилиши мумкин

Хитой ва Россиянинг яқинлиги НАТО учун стратегик хавф туғдирмоқда.

Хитой Тайванга ҳужум қилса, Россия НАТОга қарши ҳаракат қилиши мумкин

 

НАТО бош котиби Марк Руттенинг таъкидлашича, агар Пекин Тайванга ҳарбий куч ишлатишга қарор қилса, бу ҳолат Россиянинг НАТОга қарши ҳаракатларини қўзғатиши мумкин. Бу ҳақда www.dw.com хабар берди.

 

The New York Times’га берган интервьюсида Рутте Хитой раҳбари Си Тсзинпин, агар Тайванга қарши операция бошланса, Россия президентидан Европа эътиборини чалғитиш мақсадида НАТО ҳудудларига ҳужум қилишни сўраши мумкинлигини истисно этмади.

 

“Бундай сценарий тобора реал тус олмоқда”, — деди Рутте.

 

НАТО раҳбари бу хавфга қарши икки асосий чорани таклиф қилди:

 

1. Ғарбий ҳарбий иттифоқларнинг кучайтирилган ҳамкорлиги — “руслар ҳеч қачон ҳужум қилмаслиги учун”.

 

2. Ҳинд-Тинч океани минтақаси билан мудофаа саноати ва инновация йўналишида мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйиш.

 

Рутте, шунингдек, Россиянинг ҳарбий салоҳияти тез суръатда ортиб бораётганини таъкидлади: “Улар ҳозирда НАТОга аъзо барча давлатларга қараганда уч баравар кўп ўқ-дори ишлаб чиқармоқда”.

 

Хитой Тайванни ўзининг ажралиб чиққан ҳудуди деб ҳисоблайди ва зарурат туғилса, уни қайта бўйсундириш учун куч ишлатишга тайёр эканини билдирган. АҚШ қонунчилигига кўра, Тайванга нисбатан ҳар қандай тажовуз “ўта жиддий” муаммо сифатида баҳоланади ва ҳарбий жавоб чоралари кўрилиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

 

Гарчи Пекин Украина бўйича бетарафликни эълон қилган бўлсада, Хитой ва Россия ўртасидаги стратегик алоқалар давом этмоқда. 2022 йил февраль ойида, Россиянинг кенг кўламли ҳарбий ҳаракатларидан бироз аввал, икки давлат чекловларсиз стратегик шериклик тўғрисида битим имзолаган эди. Бугунги кунда Хитой Россиянинг энг йирик савдо ҳамкори бўлиб, санкциялар таъсирини юмшатишда муҳим роль ўйнамоқда.

Трамп Учинчи жаҳон урушининг олдини олди — Лукашенко

Трамп Учинчи жаҳон урушининг олдини олди — Лукашенко

Беларусь раҳбари Жо Байден АҚШ президенти бўлиб қолганида, НАТО давлатлари ҳам можарога тортилиши мумкинлигини таъкидлади.

Хавотирли статистика: 490 нафар ўқувчи ҳаётдан кўз юмди

Хавотирли статистика: 490 нафар ўқувчи ҳаётдан кўз юмди

Бу кўрсаткич йил якунига қадар 2025 йилдаги рекорддан ошиши мумкин.

"Зеленскийнинг ўзи автомат олиб, фронтга борсин" — Лукашенко

"Зеленскийнинг ўзи автомат олиб, фронтга борсин" — Лукашенко

Беларусь Президенти урушнинг тугаши тарафдори эканлигини билдириб, Зеленскийни келишувга чақирди.

Зеленский январгача келишувга умид қилмоқда, Трамп эса шубҳа билдирди

Зеленский январгача келишувга умид қилмоқда, Трамп эса шубҳа билдирди

АҚШ президенти музокаралар натижаси Россия ва Украинанинг позицияларига боғлиқлигини таъкидлади.

Ҳусийлар Ар-Риёддаги молиявий марказга ҳужум қилди: 11 киши жароҳатланди

Ҳусийлар Ар-Риёддаги молиявий марказга ҳужум қилди: 11 киши жароҳатланди

Жароҳатланганлар орасида хорижликлар ҳам бор.

АҚШ Эронда раҳбариятни нишонга олиш масаласини муҳокама қилмоқда — NBC

АҚШ Эронда раҳбариятни нишонга олиш масаласини муҳокама қилмоқда — NBC

Трамп маъмуриятида бу масалада келишмовчилик бор: айримлар зарбаларни қўллаб-қувватласа, бошқалар тинчлик музокараларига зарар етишидан хавотирда.

Британияда жазирама оқибатлари: 5 258 киши ҳалок бўлди

Британияда жазирама оқибатлари: 5 258 киши ҳалок бўлди

2026 йил ёзи 1884 йилдан буён минтақадаги энг иссиқ ёз бўлган.

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Владимир Путин Тожикистонга ташриф буюрди. Халқаро жиноий суд томонидан ҳибсга олиш учун ордер берилган Россия президентини Душанбе ҳибсга олмади. Бунинг ортидан Тожикистон Рим статутидан чиқиш ҳақида БМТга расмий билдиришнома юборди.