Ўзбекистон

Яна IMEI муаммоси: Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов номига сенатор сўрови юборилди

Тарқалаётган хабарларга кўра, IMEIни регистрация қилиб бериш нархи 250 долларгача чиқиб кетган.

Яна IMEI муаммоси: Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов номига сенатор сўрови юборилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Кобул Турсунов томонидан Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов номига сенатор сўрови юборилди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати маълум қилди.

 

Сўровда IMEI-кодларни рўйхатга олиш жараёнида юзага келаётган қатор муаммолар тилга олинган. Маълумки, 2019-йилдан бошлаб Ўзбекистонда мобил қурилмаларни IMEI-коди орқали рўйхатдан ўтказиш амалиёти жорий этилган. 2024-йилдан эса бу жараёнга божхона декларацияси орқали кириш талаби қўшилган. Яъни, қурилма мамлакатга олиб кирилар экан, унга декларация расмийлаштирилмаса, IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш учун божхона қийматининг 30 фоизи миқдорида тўлов ундирилмоқда.

 

Сўнгги вақтларда мазкур жараёндаги муаммолар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Хусусан, фуқаролар uzimei.uz, my.gov.uz порталлари ва “BIRDA” иловасида рўйхатдан ўтказиш имкониятларининг вақтинча чеклангани, айрим ҳолларда хизмат ҳақларининг асоссиз оширилгани ҳақида эътироз билдирмоқда.

 

Шунингдек, сенатор сўровда иккинчи SIM-картали телефонлар учун IMEI2-кодни алоҳида рўйхатдан ўтказиш ва ушбу амални фақат биринчи рўйхатга олинган манзилда бажариш зарурати фуқаролар учун қўшимча қулайликсизликлар ва харажатлар туғдираётгани алоҳида таъкидланган.

 

Мазкур ҳолатларни инобатга олган ҳолда, вазирдан UZIMEI платформаси ва мобил иловаларда юзага келган техник муаммоларни бартараф этиш, IMEI2 бўйича тартибни соддалаштириш ва тизимдаги мавжуд бюрократик чекловларни юмшатиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан 10 кун муддатда расмий ахборот тақдим этиш сўралган.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Яна IMEI муаммоси: Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов номига сенатор сўрови юборилди | Zamon.uz