Мирзабек Холмедов лавозимга тайинланди
Тайинлов маданият вазири Озодбек Назарбековнинг тегишли буйруғи асосида амалга оширилган.

2025 йил 8 июль куни Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Авазхон Таджиханов Ўзбекистон давлат сатира театрида ташкилий ва ижодий масалаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.
Йиғилиш давомида театр репертуарининг савияси, спектаклларнинг бадиий ёндашуви, томошабинларни кенгроқ жалб қилиш чоралари, шунингдек, маҳаллий ва халқаро гастролларни йўлга қўйиш бўйича муҳим вазифалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг тегишли буйруғи билан Ўзбекистон давлат сатира театри директори лавозимига тайинланган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Холмедов Мирзатилла Нигматуллаевич театр жамоасига расман таништирилди.
Маълумот учун, Мирзатилла Холмедов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар “Ўзбекконсерт” давлат муассасасида сўз устаси сифатида фаолият олиб борган.







