Ўзбекистоннинг 8 та ҳудудида ИИБ бошлиқлари ўзгарди
Андижонда 3 та, Сурхондарёда 2 та тайинлов амалга оширилган.

Ички ишлар тизимида қатор лавозимларга тайинловлар бўлиб ўтди. Бу ҳақида “Postda” газетасининг 10 июль кунги сонида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Андижон вилояти Шаҳрихон туманида Арсланов Баҳодиржон лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Арзиев Сардорбек Анварович — ИИБ бошлиғи этиб тайинланди.
Наманган шаҳрида Абдувалиев Умаржон Хасанбоевич лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Абдуҳомидов Собиржон Абдувохобович — ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Андижон вилояти Марҳамат туманида Жалолдинов Рустам Зухурдинович — ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Андижон вилояти Хўжаобод туманида Ахунов Акбаржон Пўлатжонович — ИИБ бошлиғи этиб тайинланди.
Навоий вилояти Навбаҳор туманида Қурбонов Бахронжон Исматиллоевич — ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Сурхондарё вилояти Узун туманида Мустафоқулов Ўктам Ёдгорович — ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Сурхондарё вилояти Термиз туманида Чориев Содиқ Бахром ўғли — ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Хоразм вилояти Урганч туманида Рахметов Жасурбек Абдуллаевич — ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.







