Ўзбекистон

Пойтахтда 26 та кўча туну-кун ишлайдиган бўлади

Шавкат Мирзиёев Бунёдкор кўчасида янги туризм марказларини кўздан кечирди.

Пойтахтда 26 та кўча туну-кун ишлайдиган бўлади

10 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги қурилиш ишлари, аҳолининг турмуш шароити ва саноат корхоналари фаолияти билан танишди. Ташриф давомида у Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларини қамраб олган йўналишда бўлди. Ушбу туманларни боғлаб турувчи Бунёдкор кўчасининг 1,5 км қисми эндиликда хизмат кўрсатиш ва гастротуризм кўчасига айлантирилди.

 

Кўчада санъат ва маданият масканлари, турли идоралар, савдо нуқталари ва ресторанлар фаолият олиб бормоқда. Президент 90 та тадбиркорлик субъектининг фаолияти билан танишди — уларнинг ярми янги ташкил этилган. Ҳозирда бу ҳудудда 500 нафар фуқаро иш билан таъминланган бўлиб, йилига 255 минг меҳмон ташриф буюрмоқда. Яқин йилларда бу рақам 1 миллионга етказилиши режалаштирилмоқда.

 

Давлат раҳбари туризм соҳасида сўнгги йилларда 2 мингдан ортиқ янги тадбиркор иш бошлаганини қайд этди. 2024 йилда Ўзбекистонга келган хорижий сайёҳлар сони илк бор 10 миллиондан ошган. Шу боис Тошкентда “гавжум кўчалар” концепцияси ривожлантирилмоқда.

 

Мирзо Улуғбек, Олмазор, Чилонзор, Яккасарой, Янги Ҳаёт туманларида шундай масканлар ташкил этилган бўлиб, Бунёдкор кўчаси бу тизимнинг муҳим ҳалқасига айланиши кутилмоқда.

 

Умуман, Тошкент шаҳрида 26 та кўчани туну-кун фаолият юритадиган масканга айлантириш, 24 соат ишлайдиган савдо нуқталарини мингтага кўпайтириш режалаштирилган.

 

Ташриф давомида замонавий автобус бекатлари ва автотураргоҳлар лойиҳаси ҳам тақдим этилди. Президент бу борадаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, хизмат кўрсатиш сифати ва қулайликларга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Пойтахтда 26 та кўча туну-кун ишлайдиган бўлади | Zamon.uz