Ўзбекистон

Тошкентдаги боғчада 2 ёшли бола қийноққа солинди

Уни қийнаган тарбиячи ва услубчига суд ҳукми ўқилди.

Тошкентдаги боғчада 2 ёшли бола қийноққа солинди

Тошкент шаҳридаги “Jajji nihollar” номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси ҳамда услубчиси жиноий жазога тортилди. Улар боғча тарбиячисини 3 кун шафқатсизларча қийнаган.

 

Cуд ҳужжатида келтирилишича, 1997 йилда туғилган Лайло Алимова “Jajji nihollar” номли хусусий боғчада тарбиячи, 1957 йилда туғилган Вазира Гиязова эса услубчи вазифасида ишлаган.

 

Вазира Гиязова 2024 йил 9 декабрдан 11 декабр кунига қадар бўлган вақт оралиғида 2022 йилда туғилган Зубайр Анваржоновни овқатланишни хоҳламаганлиги учун бош қисмидан урган, кийимларидан тортиб судраган ҳамда кўтариб, ётган кроватига зарб билан отиб юборган.

 

Зубайрга 2024 йил 9-11 декабр кунлари тарбиячи Лайло Алимова ҳам ўта шафқатсиз муносабатда бўлган. У тушлик вақтида ухламагани учун болани бир неча маротаба кўтариб ерга улоқтирган. Ҳатто Зубайрнинг оғзига чойшаб тиқиб қийнаган, бўйнидан бўғиб, ерга ётган жойида гавдасининг орқа қисмига бир неча маротаба оёқлари билан тепган. Шунингдек, кўтарган ҳолда хона ойнасидан танасини чиқариб, уни ташлаб юбориш билан қўрқитган, сўнгра зарб билан ерга улоқтирган. Тарбиячи бу ҳаракатлари орқали болага ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган.

 

Бу қийноқлардан оғир тан жароҳати олган бола кома ҳолатида шифохонага олиб борилган ва орадан 2 кун ўтиб вафот этган.

 

Суд ҳукми билан Лайло Алимова Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” бандида (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлиши) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаган ҳолда 6,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

 

Вазира Гиязовага эса Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) 2-қисми “а,в” бандлари билан 3 йил озодликни чеклаш жазоси берилган.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.