Доғистонда 302 киши сувдан заҳарланди
Уларнинг асосий қисмини болалар ташкил этади.

Доғистоннинг Магарамкент туманида 302 киши заҳарланиш аломатлари билан шифохонага мурожаат қилди. Уларнинг 294 нафари болалар.
Заҳарланиш Магарамкентдан 14 километр узоқликда жойлашган булоқ суви билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Айни пайтда вазият Доғистон соғлиқни сақлаш вазири томонидан назоратга олинган. Ҳудудда керакли профилактик чоралар кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари кўмагида беморларга барча зарурий тиббий ёрдам ko‘rsatmoqda.Shuningdek, шифокорлар қишлоқларда уйма-уй юриб, юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида эпидемияга қарши чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Беморларнинг аҳволи яхшиланмоқда, улардан 3 нафари шифохонадан чиқарилган. Айни пайтда шифохонада 93 нафар бемор даволанмоқда.







