Ўзбекистон

Тошкент ва Фарғонада ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган университет ўқитувчилари ушланди

ДХХ zamon.uz’га ўтказилган тезкор тадбир бўйича маълумот берди.

Тошкент ва Фарғонада ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган университет ўқитувчилари ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг кафедра ўқитувчиси ўзининг мансабдор танишлари орқали пойтахтлик фуқарони мазкур олий таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда zamon.uz’ga ДХХ хабар қилди.

 

Бошқа ҳолатда эса Фарғона давлат университетининг кафедра ўқитувчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, юқори лавозимда ишловчи ҳамкасблари орқали Фарғона шаҳрида яшовчи фуқарони бокс бўйича даражали унвони мавжудлиги ҳақида ҳужжат тайёрлаб, мазкур университетнинг ҳарбий таълим факультетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3800 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Ҳозирда мазкур ўқитувчиларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент ва Фарғонада ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган университет ўқитувчилари ушланди | Zamon.uz