Тошкентда ҳовузда чўккан 7 нафар боладан бир нафари вафот этди — Бош прокуратура
2 нафар вояга етмаган бола даволанмоқда, шундан 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.

Тошкент шаҳрида болалар иштирокида ҳовузда чўкиш билан боғлиқ бир қатор ҳолатлар қайд этилди. Ушбу ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аниқланишича, жорий йилнинг 12 майидан 10 июлигача бўлган даврда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига Тошкент шаҳри бўйлаб турли манзиллардан 7 нафар вояга етмаган бола чўкиш ҳолати билан олиб келинган.
Шундан:
4 нафар бола тиббий муолажадан сўнг соғлом ҳолда уйига жавоб берилган;
2 нафар бола ҳозирда даволанмоқда, улардан бирининг аҳволи оғир;
1 нафар бола эса уй ҳовлисидаги бассейнда чўкиб кетган ва касалхонага етказилган вақтда биологик ўлим қайд этилган.
Вафот этган боланинг чўкишига қаровсиз қолганлиги сабаб бўлгани айтилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.







