Ўзбекистон

Тошкентда Malibu капотида рақсга тушган эркак жазоланди

У, шунингдек, Malibu автомобилини бошқа рақам билан бошқарган.

Тошкентда Malibu капотида рақсга тушган эркак жазоланди

Ижтимоий тармоқларда Malibu автомобилининг капотида рақсга тушаётган эркак видеоси тарқалганди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ЙҲХБ расмий муносабат билдирди.

 

Ҳозирда ҳуқуқбузар қўлга олинган. Аниқланишича, Malibu автомобили Damas'га тегишли давлат рақам белгиси билан ҳаракатланган. Автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилган.

 

Ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси 6-қисми (Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилган.

 

“Мен жароҳат олишим ҳам мумкин эди, бу яқинларим учун ҳам оғир бўларди. Оилам ҳам қийналарди. Қилган ишимдан афсусдаман. Бошқа бундай қилмайман. Тренд учун бундай иш қилиш керак эмас экан. Тренд ортидан қувсанг, ўзингга, ҳамёнингга ва оилангга зиён етказишинг мумкин экан”, - дейди у.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкентда Malibu капотида рақсга тушган эркак жазоланди | Zamon.uz