Жорий йил сентябридан B2 сертификатисиз ўқитувчилар дарс бера олмайди
Мазкур талаб барча хорижий тилларга тааллуқли, иккинчи чет тили ўқитувчилари бундан мустасно.

2025–2026 ўқув йилидан бошлаб, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида чет тили фанидан дарс бераётган ўқитувчиларда камида B2 даражадаги миллий ёки халқаро тил сертификати бўлиши мажбурий бўлади.
Мазкур талаб 2021 йил 19 майдаги Ҳукумат қарорига мувофиқ белгиланган бўлиб, у фақат инглиз тилигина эмас, балки барча хорижий тилларга тааллуқли (иккинчи чет тилидан дарс берадиганлар бундан мустасно).
Аввалроқ, ушбу талаб 2024 йил сентябридан жорий қилиниши белгиланган эди. Бироқ, ўқитувчилар ва жамоатчилик фикрлари инобатга олиниб, амалга ошириш муддати бир йилга сурилди.
2024 йил ҳолатига кўра, B2 ёки ундан юқори даражадаги тил сертификатига эга чет тили ўқитувчилари сони 29 001 нафарни ташкил этган.







